АҚШнинг Бингемтон университети олимлари кимёвий терапия ва радиотерапия самарасиз бўлиб қолганда, давомий қизитиш ва совутиш ошқозоности безидаги саратон ҳужайраларини йўқотишга ёрдам беришини аниқлади. Бу ҳақда MedicalXpress хабар берди.
Ошқозоности бези саратони ўлимга олиб келувчи энг зарарли шакллардан бири ҳисобланади. Тахминан 67 кишидан бир кишида мазкур касаллик қайд этилади. Одатий даволаш усуллари самарасиз бўлиб, турли препаратларнинг биргаликда қўлланилиши кучли токсик таъсир кўрсатади.
Ўтказилган тажрибалар натижасида маълум бўлишича, ҳароратнинг 48—50 даражага кўтарилиши ва кейин 25 даража совуққа тушиши билан ўтказилган икки марталик жараёндан сўнг саратон ҳужайраларининг бутунлай ўлгани кузатилган. Энди олимлар бу жараённи тескари тартибда қўллаб кўриш қанчалик самарали бўлишини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
Изоҳ (0)