Халқаро олимлар гуруҳи томонида Антарктиданинг кам ўрганилган ҳудудида Адели пингвинларининг кўп сонли пингвинлар колонияси топилди, деб ёзади «Известия».
Чегараланган майдонда 1,5 миллионга яқин пингвин борлиги аниқланди.
Биологлар ушбу масканни пингвинларнинг материк бўйлаб миграциясини назорат қилиш орқали топди.
Популяция Жейнжер оролларида жойлашган. Уларни аниқлашда олимларга космосдан олинган суратлар ёрдам берди.
Ҳудудда 750 мингдан ортиқ уялар топилган. Аввалроқ олимлар бу ҳудудда камида беш баравар камроқ қушлар борлигини тахмин қилган эди.
Янги ҳисоб-китобларга кўра Жейнжер оролларида шу турдаги пингвинларнинг 55 фоизи яшайди.
Олимлар иқлим ўзгаришлари пайтида мазкур ҳудудни ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)