Олимлар термитларни сувараксимон ҳашаротлар турига киритиш ҳақида анчадан бери баҳс бойлаб келаётган эди. Американинг энтомологик жамияти ушбу баҳсга якун ясашга қарор қилди, деб хабар беради National Geographic.
Термитлар ва сувараклар ҳақидаги барча илмий маълумотларни таққослаб, мутахассислар уларнинг туркумини қайта кўриб чиқди. Термитлар қатъий равишда сувараксимонлар туркумига киритилди. Уларнинг сувараклар билан фарқлари умумий белгилари билан солиштирилганда аҳамиятсиз деб топилди.
Ҳозирги кунда термитларнинг 2933 тури аниқланган. Ҳашаротларнинг фанга маълум турлари эса 3106 тани ташкил этади. Илк термитлар қанотли бўлган. Термитлар ва суваракларнинг айрим турларининг ичакларида бир хил микрофлора мавжудлиги аниқланди.
Изоҳ (0)