Қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва кадетлар ўртасида ўтказилган Осиё Чемпионатининг совриндорлари Тошкентда катта тантана билан кутиб олинди, деб ёзди МОҚ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, қиличбозликнинг қилич (сабля) йўналишида ўзбекистонлик спортчилар ҳеч қачон совриндор бўла олмаган. Ўсмирлар ва кадетлар ўртасидаги қитъа чемпионатининг жамоавий беллашувларида эса делегация кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.
Спортчиларни Тошкент халқаро аэропортида яқинлари, мухлислар, журналистлар кутиб олган. Кейин улар усти очиқ махсус автобусларда МОҚ биносига олиб келинган. Бу ерда спорт вазири Шоакрам Исроилов, МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов, Қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов уларни кутиб олган.
Шу куни Осиё Чемпионати совриндорлари эришган ютуқлари эвазига Spark автомашиналарини қабул қилиб олди. Уларни тарбия қилган устозлари эса Cobalt эгасига айланди.
Авволроқ 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионатида зафар қучган йигитларнинг ҳар бирига Президент томонидан Malibu автомобиллари совға қилинганди.
Изоҳ (0)