Чеченистоннинг минглаб аҳолиси Грозний шаҳрининг марказий майдонига Россия президенти сайловини қўллаб-қувватлаш учун чиқди. Улар машҳур спортчилар бошчилигида 18 мартадан машқлар комплексини бажарган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Миллатлараро 180318 машғулотлари: чемпионлар танлови» деб номланаётган эстафета 1 мартда Миллатлар ишлари бўйича федерал агентлик томонидан бошланган. Эстафетада барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин.
Акциянинг мазмуни шундаки, 18 март — Россия Федерацияси президенти сайлови кунига қадар мамлакатнинг барча ҳудудларида оммавий машғулотлар ўтказилади. Машғулотлар чоғида 180318 та спорт машқи бажарилади. Акция ижтимоий тармоқларда ҳам бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)