Санкт-Петербургда пиёдалар йўлагидан ўтаётган қизни аввал бир, сўнг бошқа автомобиль босиб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Hyundai Elantra автомобилини бошқараётган эркак пиёда, 1991 йилда туғилган қизни уриб юборди. Сўнг ортидан Kia Ceed машинасини ҳайдаб келаётган қиз босиб ўтди», — деди минтақавий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакили.
Жабрдийда ўта оғир ҳолатда касалхонага етказилгани билдирилмоқда.
Гувоҳларга кўра, биринчи автомобилнинг зарбасидан сўнг қиз бир неча метр нарига учиб тушган. ЙТҲ содир этган ҳайдовчи қуёш кўзини олиб қолгани сабабли пиёдани пайқамаганини билдирди.
Изоҳ (0)