Коррупцияга қарши кураш бўйича миллий бюро томонидан Қозоғистон энергетика вазирлиги мансабдор шахсларининг жиноий қилмишига чек қўйилди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар бермоқда.
Энергетика вазирининг ўринбосари Ғани Садибеков «Аймак» пудратчи ташкилоти раҳбари Д. Дуанбек билан тил бириктириб, Шучинск-Боровской курорт ҳудудидаги кўлни тозалаш учун ажратилган ўта йирик миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштиришда гумон қилинмоқда. Бунда вазирлик департаменти раҳбари Ж. Нурбеков ва пудратчи вакиллари С. Жумалинов ҳамда Б. Қадирберлинҳам иштирок этган.
Терговга кўра, Садибеков имзолаган сохта актлар асосида энергетика вазирлиги томонидан юқоридаги ишлар учун 2017 йилда 3,6 миллиард тенге миқдоридаги сумма тўлаб берилган. Ундан 1 миллиард тенгедан ошиғи нақдлаштирилгани ва ўзлаштирилгани тинтув тадбирлари давомида аниқланди ҳамда мусодара қилинди. 2018 йилда кўлни тозалаш учун ажратилган яна 1,5 миллиард тенге ўғирланишининг олди олинди.
Садибеков, Нурбеков, Дуанбек, Жумалинов ва Қадирберлин қўлга олинди. Ҳозирда судгача бўлган текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)