Македония пойтахти Скопьеда бир неча минг киши мамлакат номи ўзгаришига олиб келиши мумкин бўлган Греция билан келишувга қарши норозилик акцияси ўтказди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Намойишчилар ҳукумат ва бош мухолифат партиясини миллий манфаатларга хиёнатда айблади. Улар мамлакат бош вазири Зоран Заев Македония номи бўйича тортишувни ҳал этиш учун Греция билан олиб борилаётган музокараларни тўхтатишни талаб қилди.
Шунингдек, акция қатнашчилари БМТни мамлакатни унинг конституциявий номига мувофиқ аталашини тан олувчи резолюция қабул қилишга чақирди.
Изоҳ (0)