АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида яшовчи Оливер Уиггинс 2015 йилда маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб қўлга олинган. У қоидабузарлик ҳақида қўлидаги кишан билан касалхонага олиб келингандагина хабар топган ва шаҳар расмийларини судга берган, деб ёзмоқда TJournal.
Уиггинс ўз аризасида айтилишича, микроавтобусдаги полициячилар «Тўхташ» белгиси олдидан ўтиб, унинг машинаси йўлини тўсган ва шундан сўнг уни маст ҳолда автомобиль бошқаришда айблаган.
Унинг адвокати маълум қилишича, ўша вақтдаги алкоголь тестларида салбий натижа чиққан, унинг мижози эса умуман спиртли ичимлик ичмайди. Бироқ Уиггинсни қўлга олиш учун полициячининг кўрсатмаси етарли бўлган.
Ҳодисадан сўнг Уиггинс қўлидан жароҳат олган, унинг машинаси эса пачақланган, суғурта компанияси эса Уиггинснинг қўлга олингани сабабли зарарни тўлашни хоҳламаган. Уч ойдан сўнг айблов олиб ташланган. Икки йилдан сўнг эса Уиггинс судда шаҳар расмийлари устидан ютиб чиққан ва компенсация пули қарийб бир миллион долларни ташкил қилган.
Изоҳ (0)