Ўзбекистонда «чиройли» автомобиль рақамлари сотувидан 2017 йил охирига қадар давлат бюджетига 31 миллиард сўмдан ошиқ маблағ келиб тушди. Бу ҳақда Халқаро пресс-клуб сессиясида ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси вакили маълум қилди, дея хабар беради ЎзА.
«Чиройли» авторақамларини сотиш бўйича янгича тизим ўтган йил сентябрь ойида Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси портали орқали йўлга қўйилди. Ўтган вақт мобайнида 1780 дан ортиқ машина давлат рақами харидорини топди.
Энг фаол харидорлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан бўлгани билдирилмоқда.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм, Андижон, Фарғона вилоятларида ҳам онлайн-аукционлар ўтказилди.