Кинопродюсер Жеймс Гликенхаусга тегишли Scuderia Cameron Glickenhaus компанияси жорий йилнинг январь ойи охирида тақдим этилган йўлтанламасда қитъалараро саёҳатни ташкил қилишни режалаштирмоқда. Маълум қилинишича, машина Нью-Йорк—Париж йўналиши бўйича саёҳатни амалга оширади. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
Ғояга кўра, машина 2020 йилда Нью-Йоркдаги Таймс-сквер майдонидан йўлга чиқади. Йўлтанламас у ердан шимоли-ғарбга, Беринг боғози томонга ҳаракатланади. Автомобиль бўғозни махсус шишириладиган кўприк ёрдамида кесиб ўтади.
Кейинчалик йўналиш Транссибир автомагистрали бўйлаб давом этади. Йўлтанламаснинг Пекин, Москва ва Санкт-Петербург шаҳарлари орқали ўтиши ҳам кўзланмоқда.
Изоҳ (0)