Jaguar компанияси I-Race электрокроссоверини иккита Tesla Model X билан таққослади. Мусобақа акс этган видеоролик компаниянинг YouTube‘даги каналига жойланган, деб ёзмоқда «Мотор».
Ҳайдовчиларнинг вазифаси автомобилларни 96 км/соат тезликка чиқариш ва кейин тўхтатиш бўлган. Бу ишни тезроқ бажарган ҳайдовчи ғолиб чиққан.
Дастлаб Jaguar 75 киловатт/соат сиғимли батарея билан жиҳозланган Tesla Model X билан баҳсга киришган, кейин эса 100 киловатт/соат сиғимли батареяга эга Tesla билан пойга уюштирилган. Икки ҳолатда ҳам Jaguar ғолиб чиққан.
Изоҳ (0)