Хитойнинг Хунань провинциясидаги Хэнъян шаҳрида ресторанга ташриф буюрувчилар буюртма таом тайёр бўлгунга қадар сабр қилишни сўраган официант қизни калтаклади, деб хабар беради Daily Mail.
Аввалига эркак мижоз официант қизнинг юзига тарсаки туширган. Кейин у билан бирга келган аёл унинг сочларидан тутиб, бошига ура бошлаган. Шу пайтда бошқа мижозлар ҳам стол устидаги идишларни олиб, қизга отган.
Официант қиз жиддий жароҳат олмаган. Полиция ҳолат юзасидан суриштирув олиб бормоқда.
Ресторан ходимларининг айтишича, полиция безорилардан бирини ҳибсга олган.
Изоҳ (0)