Венесуэла миллий сайлов кенгаши раҳбари Тибисай Лусена президент сайловлари 20 майга кўчирилишини эълон қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Аввалроқ сайлов 22 апрелга режалаштирилган, аммо кейинроқ ҳукумат сайлов ўтказиладиган сана сифатида майнинг иккинчи ярмини айтиб, кунига аниқлик киритмаган эди.
Президент сайлови билан бирга, штатлар ва муниципалитетлар қонун чиқарувчи кенгашлари депутатлари сайловлари ҳам бўлиб ўтади.
Николас Мадуро 2 февраль куни Ягона социалистик партия йиғилишида президентлик лавозимига номзод сифатида расман эълон қилинди. У ғалаба қозонган тақдирда мамлакат иқтисодий тизимини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсат юритишда давом этишини билдирди.
Изоҳ (0)