«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 2020 йилга қадар Боинг-787-8 русумидаги 3 та янги самолёт харид қилади. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Ҳаво кемалари Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт фонди, Хитой индустриал-тижорат банки ва Хитой давлат тараққиёт банки кредитлари ҳисобидан сотиб олинади.
МАК мамлакатга олиб келинадиган мазкур самолётлар учун бож тўловлари (бож йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинади.
Изоҳ (0)