Таниқли мусаввир Пабло Пикассонинг «Мария-Тереза Вальтер» номли картинаси Лондондаги Sotheby’s аукцион уйида 69,4 миллион долларга сотилди, деб хабар беради «ТАСС».
Ушбу санъат асари «Герника» картинаси чизилган 1937 йилда яратилган. Унда Пикассонинг севгилиси ва илҳом париси тасвирланган.
Вальтер портрети аввалроқ Гонконг ва Нью-Йоркда ҳам намойиш этилган эди. 22 февралдан 28 февралга қадар санъат асарининг Лондондаги аукциони бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, бир кун аввал Christie’s аукционидаги савдоларда ҳам Пикассонинг икки картинаси етакчилик қилган эди.
Изоҳ (0)