Футбол бўйича Испания Ла Лигасида 26-тур беллашувлари ўз якунига етди. Мазкур турда мамлакатнинг уч етакчиси турлича натижалар қайд этди.
Мадриднинг «Реал» клуби Барселонада мағлуб бўлганди, кейинроқ эса «Атлетико» йирик ғалабани қўлга киритди. Турнинг учинчи кунида «Барселона» футболчилари 2 очко йўқотди. Орол шаҳарда мезбон бўлган Вальверде жамоаси 47-дақиқада гол ўтказиб юборди ва ўйин якунига қадар ғалаба тўпини кирита олмади.
«Барселона»га ўтиши айтилаётган Антуан Гризманни тўхтатиб бўлмаяпти: аввалига хет-трик, энди эса покер
Бунгача «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги очколар фарқи 7 тани ташкил қилаётганди, энди эса фарқ 5 тага етди. 4 март куни улар ўзаро «Камп Ноу» аренасида тўқнаш келади. Томонларнинг Мадридда ўтган илк ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилганди.Испания Ла Лигаси 26-тур беллашувлари 1 март, пайшанба
Изоҳ (0)