Туркия қуролли кучлари Суриянинг Африн шаҳридаги операциялар давомида PYD («Демократик иттифоқ» курд партияси), YPG (курдлар ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлари), шунингдек, ИШИД гуруҳининг 2 222 аъзосини йўқ қилди. Бу ҳақда 1 март, пайшанба куни Туркия бош штаби маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
« ‘Зайтун новдаси’ операцияси бошлангандан буён PYD, YPG ва ИШИД террорчилик ташкилотларининг 2 222 аъзоси йўқ қилинди», — дейилади бош штаб баёнотида.
Anadolu агентлигининг хабарига кўра, Туркия Қуролли кучлари Африннинг шимоли-ғарбида жойлашган Шайх Меҳметли қишлоғини назорати остига олган.
Аввалроқ бош штаб турк армиясининг Африндаги операция бошлангандан буён йўқотишлари — 33 киши ҳалок бўлганлиги ва 150 дан ортиғи жароҳат олганлигини маълум қилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)