Нидерландия полицияси Колумбиядан 4,5 тонна кокаин контрабандасини амалга оширишда гумон қилинган 6 кишини қўлга олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Наркотикларнинг йирик партиясини Антверпен портида Бельгия божхоначилари аниқлагани билдирилмоқда. Кокаин ҳужжат бўйича бананлар жойлаштирилган контейнердан топилди.
Мамлакат расмийлари кокаинни мусодара қилиб, контейнерни жўнатилиши керак бўлган манзили — Нидерландиянинг Осс шаҳрига юборишга қарор қилди. Нидерландия ҳуқуқ-тартибот идоралари бу ҳақда огоҳлантирилди. Улар эса контейнерни текшириб кўраётган шахсларни қўлга олди.
Гумонланувчиларнинг 5 нафари Нидерландия, бири Колумбия фуқароси бўлиб чиқди.
Изоҳ (0)