Қирғизистонда ЙТҲга учраган Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Боткен вилоятининг Қадамжой тумани ҳудудий шифохонаси маълумотларига асосланиб, «Турмуш» хабар берди.
Фарғоналик 33 ёшли фуқаро 25 февраль куни Қирғизистоннинг Оқтупроқ қишлоғида йўл-транспорт ҳодисасига учраган эди. У ўзининг Matiz автомобилида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва ағдарилиб кетган.
Фуқарога тезкор тиббий ёрдам кўрсатилганига, жароҳат етган боши операция қилинганига қарамай, 27 февралдан 28 февралга ўтар кечаси оламдан ўтган.
Марҳумнинг жасади унинг яқинлари томонидан олиб кетилган.
Изоҳ (0)