Ўзбекистон Тожикистон жануби билан боғлайдиган Ғалаба—Амузанг темир йўл тармоғини тиклаш ишларини якунлади. Бу ҳақда Тожикистон ҳукуматидаги манба маълум қилди, дея хабар беради Asia-Plus.
Манбага кўра, 1 март куни Сурхондарё вилоятининг «Термиз» бекатидан Тожикистоннинг Хатлон вилоятида жойлашган «Хошади» бекатига илк юк поезди йўл олади.
Темир йўл ҳаракати тикланиши муносабати билан чегарада икки давлат маҳаллий расмийлари ва транспорт тузилмалари вакиллари учрашуви ўтказилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)