Бугун, 1 март куни Самарқанд вилояти ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти ўртасидаги «Жартепа» автомобиль ўтказиш пункти очилади, деб хабар берди ЎзА.
Айни пайтда мазкур масканнинг очилиш маросимига тайёргарлик кўрилмоқда. Унда икки вилоятнинг жамоатчилик вакиллари, фаоллар ва чегара ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи аҳоли, давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари иштирок этади.
Изоҳ (0)