ECA International консалтинг агентлиги дунёнинг турли шаҳарларида яшовчилар романтик учрашув учун қанча маблағ сарфлашини ҳисоблаб чиқди, деб ёзади «Nuz.uz».
Бундай тадбир женеваликлар учун энг қимматга тушади. Бу ерда учрашув ўртача 295 долларга тенг. Бу пул ичига кинога иккита чипта (41 доллар), ресторандаги кечки таом (175 доллар), бардаги иккита коктейл (34 доллар) ва таксида юриш (45 доллар) нархи киради.
Учрашув учун тахминан шунча суммани Осло (262 доллар), Нью-Йорк (225 доллар), Сидней (217 доллар) ва Лондон (205 доллар) фуқаролари ҳам сарфлайди. Бу шаҳарлар романтик учрашув учун энг қиммат жойлар бешлигини ташкил қилди.
Учрашув учун минимал харажатлар кетадиган шаҳарлар учлигига Тошкент етакчилик қилди. Ўзбекистон пойтахти учрашув энг арзонга тушадиган жой деб топилди — кино, ресторан, бар ва такси учун 50 доллар сарфланади.
Учликка, шунингдек, Қоҳира (75 доллар) ва Жанубий Африкадаги Кейптаун (69 доллар) кирди.
Изоҳ (0)