Украина президенти Пётр Порошенко Россияда нафақат қандолат маҳсулотлари фабрикасига, балки бошқа корхоналарга ҳам эгалик қилади. Бу ҳақда, «1+1» телеканалига таяниб, «РИА Новости» хабар қилди.
Журналистларнинг маълумотларига кўра, Украина президентининг «сирли активлари» орасида Россияда жойлашган крахмал ишлаб чиқарувчи завод ва дон етиштирувчи фирма бор.
Бу корхоналар 2015 йилда Порошенкога 700 минг доллар даромад келтирган. Украина президенти томонидан Россия «тажовузкор мамлакат» деб тан олинганидан сўнг у ўз бизнесига нисбатан эгалик ҳуқуқидан воз кечмаган — у билан боғлиқ юридик шахслар ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)