Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалициясининг 28 февраль, чоршанба куни Яманнинг Саада шаҳрида исёнчи-хусийлар марраларига берган зарбаси оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоятдаги манба маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Коалиция авиацияси шаҳарнинг Кахза туманига уюштирган ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 6 киши яраланди. Улар орасида аёллар ва болалар бор», — деди манба.
Агентлик суҳбатдошига кўра, авиазарба ҳудудга жиддий зарар етказган.
Изоҳ (0)