Камерун ва Нигерияда ўтказилган ҳамкорликдаги ҳарбий операциялар давомида «Боко Харам» радикал гуруҳи асирлигидан камида 1130 нафар тинч аҳоли вакили озод этилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Чад кўли ҳудудида ўтказилган операциялар пайтида эса радикал гуруҳга алоқадорликда гумон қилинган 37 нафар жангарилар йўқ қилинди. Шунингдек, террорчиларнинг бир нечта лагери портлатилган, уларга тегишли қуроллар мусодара қилинган. Тўртта қўлбола бомба зарарсизлантирилган.
Нигерияда фаолият юритувчи «Боко Харам» радикал гуруҳи таълимнинг ғарб моделига қарши чиқади ва бутун мамлакат бўйлаб шариат жорий этилишини ёқлайди.
Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларига кўра, «Боко Харам» билан боғлиқ зўравонлик акцияларида саккиз йил ичида 20 мингга яқин киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)