Туристик гуруҳларга йўлбошчилик қилувчи Марио Пол Жанубий Африка Республикаси миллий боғида тимсоҳлар чангалидан қутулиб қолган, бироқ шерларга ем бўлган жирафани видеога олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда, Daily Mail нашрига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Полнинг таъкидлашича, у бошчилик қилган гуруҳ мазкур воқеани кузатган ва жирафанинг тақдирига қайғурган. Айрим одамлар ҳатто унинг аҳволига йиғлаган.
«Биз у ерда умид билан салкам ярим соат ўтириб, жирафа йирик тимсоҳ чангалидан қутула олармикан деб кузатдик», — дейди гид.
Бироқ тимсоҳ жағларидан чиқишга муваффақ бўлган жирафа синган оёғи сабаб шерлар тўдасидан қочиб кета олмади ва уларга ем бўлди.
Изоҳ (0)