«Ўзбекистон темир йўллари» томонидан 2017 йилда 67,93 миллион тонна юк ташилди. Бу ҳақда акциядорлик жамияти бошқаруви йиғилиши давомида маълум қилинди.
Ўтган йили жамият томонидан 21,59 миллион йўловчи манзилига етказилди. Бу 2016 йилга нисбатан 630 минг кишига кўп. Тошкент метросидан эса 61,9 миллион йўловчи фойдаланди.
Ҳисобот даврида тармоқ корхоналари томонидан жами 717,4 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, 2203 та янги иш ўрни яратилди.
Кўмир саноати корхонлари 4,17 миллион тонна кўмир ишлаб чиқарди. Бундан 4,5 миллион тоннаси истеъмолчиларга етказиб берилди.
Изоҳ (0)