Навоий шаҳрида «Navmed» кўп тармоқли диагностика маркази иш бошлади, деб хабар беради ЎзА.
«Тибфарммаҳсулот» масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилган лойиҳанинг умумий қиймати 5 миллиард сўмдан иборат бўлиб, муассасага Хитой, Жанубий Корея, Венгрия давлатларидан тиббий ускуналар келтирилиб, ўрнатилди.
«Бу ерда сўнгги русумдаги МRT, УТТ, ЭКГ ускуналари ёрдамида лаборатория, неврология, кардиология текширувлари ўтказилади. Клиникамиз бир кунда 100 нафар беморни текширувдан ўтказиш имкониятига эга», —дейди марказ бош шифокори Б.Раҳмонов.
Қайд этилишича, муассасада бугунги кунда 12 нафар малакали ходим аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)