• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЎзА: Тошкентда ЙТҲлари кўпайиб кетганига кўчаларнинг тунда яхши ёритилмагани сабаб бўлмоқда

    ЎзА Тошкентда йўл-транспорт ҳодисаларининг кўпайиб кетганлиги ва бунга асосий сабаб кўчаларнинг тунда яхши ёритилмаганлиги борасида билдирилган фикрлар билан бўлишди.

    Нега Тошкентда ЙТҲлари кўп содир бўлмоқда?

    Юзага келаётган йўл-транспорт ҳодисаларини кузатиб шунга гувоҳ бўлдикки, аксарият ЙТҲлар қоронғу вақтда содир бўлган.

    Биз бирма-бир интернет сайтларидаги автомобиль одам уриб юбориши ва бошқа улов билан тўқнашиши ҳамда йўл четидаги тўсиқларга урилиш ҳодисаларини кузатиб чиқдик. Уларнинг кўпчилиги кеч тушган вақтга тўғри келади.

    Ички ишлар вазирлиги маълумот беришича, Тошкент шаҳрида марказдан ташқари, маҳаллаларда кўчаларнинг ёритилиши қониқарли даражада эмас. Шаҳар кўчалари тўлиқ ёритилса, кечаси содир бўлаётган ЙТҲлари 10—15 фоизга камайган бўларди.

    Тошкент автомобиль ҳалқа йўлининг Ибн Сино қисмидан бошланиб то Ҳасанбой, Келес йўл ўтказгичигача бўлган қисмида йўл четидаги симёғочларга ўрнатилган чироқлар умуман ёритилмайди. Оқибатда ҳалқа йўлининг айнан шу қисмида йўл-транспорти ҳодисаси кўпроқ содир бўлади. Одатда ҳалқа йўлларида автомобиллар катта тезлик билан ҳаракатланади, йўлларнинг қоронғу эканлиги ҳайдовчиларга халақит қилади, йўловчиларни ҳам пайқамай қолиш мумкин. Автомобиль ҳалқа йўлининг қолган қисмида ҳам симёғочга ўрнатилган чироқлар хира ёритилган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Шунингдек, мавсумий ёғингарчиликларда яхши ёритилмаган кўчаларда автомобиль ҳаракатланиши хавфсизлиги янаям камаяди. Сабаби, оддий кунларда автомобиль чироғи 50 метр узоқликни ёрица, ер нам бўлган ҳолатда бу масофа 15—20 метрни ташкил этади. Натижада ЙТҲларининг кўпайишига яна замин яратилади.

    Фақат марказий кўчалар ёруғ, бошқалари эса «бўлаверади»....

    Кеч тушгач Тошкент кўчаларини кезар эканмиз фақатгина марказий кўчалар четидаги симёғочларга ўрнатилган чироқлар тўлиқ ёритилишига гувоҳ бўлдик. Бошқа аксарият кўчалардаги симёғочларнинг ҳар иккисидан бири ёки ҳар тўрттасидан биридаги чироқлар ёритилган бўлади. У ҳам бўлса хира. Қорақамиш даҳаси, Ибн Сино мавзеси, Истироҳат кўчалари, Чилонзорнинг кўпгина мавзелари мультфильмдаги «порлоқ йўл совхози»ни эслатади. Яна шунга гувоҳ бўлдикки, кўчаларда ҳафтанинг айрим (1—2) кунлари нисбатан тўлиқ ёритилади. Қолган кунларда эса Тошкентнинг марказий кўчаларидан ташқари бошқа аксарият қисмларида йўлнинг фақатгина бир четидаги симёғочларнинг иккисидан биридаги чироқлар ёқилган бўлади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    «Чорсу» бозорининг бешик ва ҳунармандлар қаторида ёритиш тизимининг ўзи йўқ. Йўлнинг нариги тарафидаги симёғочлардаги чироқлар ҳам аранг нур сочиб туради. Афсуски, кўчанинг шу қисмида аравакашлар ва улгуржи сотувчиларнинг кеч кириши билан йўлни кесиб ўтиши кўпаяди. Қоронғуликда эса, арава-ю уларнинг эгасини ҳам пайқамай қолиш мумкин.

    Киракашлар нима дейди?

    Тошкент кўчаларини кезишда давом этамиз. Симёғочлардаги хира ёритилган чироқлар шарофати билан айрим йўлларнинг номини топишга ҳам эришолмадик. «Чўпон ота», «Шуҳрат» кўчалари атрофида яшовчи аҳоли ҳам чала ёритилган йўлларга кўникиб кетишган. Кўчаларни таксичилардек яхши биладиган одам йўқ. Улардан пойтахт кўчаларини ёритилиш даражасини сўрадик.

    «Пойтахтимизнинг кўпгина кўчалари яхши ёритилмайди. Пиёда югуриб чиқиб қолса, кўрмай қолишингиз ҳеч гап эмас. Хабарингиз бор Тошкентнинг кўпгина кўчаларига темир тўсиқлар ўрнатилди. Кейинчалик эса машиналар унга урилиб ЙТҲси содир бўлаётгани рўкач қилиниб, айрим кўчалардан тўсиқлар олиб ташланди. Балки кўчаларимиз яхши ёритилганида яна харажат қилиб, тўсиқларни бузиш шарт бўлмасмиди», – дея фикр билдирди ўзини таништиришни истамаган такси ҳайдовчиси.

    «ТВда йўл транспорти ҳодисаси тепасига келиб, ким айбдорлигини излашга уринишади-ю, ҳеч ким кўчанинг қоронғулигига эътибор бермайди. Маҳалламизда 10 та симёғочга чироқлар ўрнатилган. Шундан 2 таси ёқилади, қолганини ёнганини кўрган эмасман. Қоронғуда ўқишдан қайтадиган фарзандларимдан хавотир оламан. Кўпинча бекатга чиқиб пойлаб тураман»,– куюниб гапиради яна бир такси ҳайдовчиси.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Тошкентнинг қоронғу кўчалари жиноятчилар учун жуда қулай. Жиноятчилар қоронғуда камерага тушиб қолишдан ёки жабрланувчи уларнинг юзини таниб олишидан хавфсирамайди. Кўчалар ёруғ бўлса, жиноят ҳам камайган бўларди.

    Тошкент шаҳри кўчаларининг яхши ёритилмагани бу ЙТҲлар содир бўлишининг ягона омили эмас, албатта. Рақамлар 10—15 фоиз ЙТҲлари қоронғулик туфайли юз беришига гувоҳлик қилмоқда. Бироқ, шаҳар чироқларининг тунда ёрқин нур сочиб турмаслиги аҳоли ва сайёҳлар учун ҳам ноқулайлик туғдиради. Хира тортган чироқли кўчалар билан туризмни ривожлантиришга ҳаракат қилаяпмизми? Чироқларни иқтисод қилмай, Тошкентнинг тунги тароватини шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига тўлалигича намоён қилсак яхши эмасми...

    «Тошшаҳарнур»нинг баҳоналари

    Одатда жиноят содир этилишига қулай шароит яратиб берганларни ҳам жиноятга шерик деб ҳисоблаш хато бўлмайди. Бизни маъзур туцинлар, бу ўринда «Тошшаҳарнур» ва шаҳарнинг тўлиқ ёритилмаслигига беписанд бўлган ҳокимият вакилларини тунги жиноятларга шерик, деб ҳисоблаймиз. «Тошшаҳарнур» ходими билан мазкур масала ҳақида бир ой аввал гаплашгандик бироқ, кўчаларда ўзгариш сезилгани йўқ.

    Пойтахт кўчалари чироқларига масъул бўлган «Тошшаҳарнур» ходимининг айтишича, Тошкент катта ҳалқа йўли мазкур ташкилотга қарамайди. «Нурафшон» кўчасида эса авария содир бўлган ва бу тез орада бартараф этилади. Умуман, яхши ёритилмаган кўчаларга келсак, улар бу камчиликни тан оладилар. Бироқ, яхшилашга шошилаётганлари йўқ. «Тошшаҳарнур»дан «Симёғочлардаги чироқлар янги турларига алмаштириляпти, бажариляпти, тез орада яхшиланади» каби одатий жавобни олдик. Ташкилот ваъда бериб тураверсин. Бажаряпмиз, амалга ошираяпмиз, деб юргунимизча зимистон кўчалар сабаб, кимдир бехосдан қотилга, яна кимдир қурбонга айланиб бормоқда. Жиноятчилар эса назаримизда яратилган шароитдан мамнун.

    28.02.2018, 11:32   Изоҳ (0)   10120
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тожикистон Ўзбекистонга йилига 1,5 млрд киловатт/соат электр энергиясини экспорт қилади

    28.02.2018, 11:30

    Ўзбекистон ФВВ ходимлари хизмат сафари билан Жанубий Кореяга ташриф буюрди

    28.02.2018, 11:11

    Наврўз байрами кунларида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ички рейсларида учиш арзонлашади

    28.02.2018, 11:10

    ТошМИ-2да шифокорлар айби билан 16 ёшли йигит вафот этди. Анестезиолог 3,5 йилга қамалди

    28.02.2018, 10:58

    Ички ишлар органлари ходимларини мукофотлаш ва уларнинг маошидан пул ушлаб қолиш мезонлари тасдиқланди

    28.02.2018, 10:44

    Ўзбекистонда иккита ОТМ негизида ижодий иқтисодиёт ривожлантирилади

    28.02.2018, 10:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муҳаммад Салоҳ “фаластинлик Пеле” ўлими тафсилотларини айтмагани учун UEFАни танқид қилди

    Дунё | 10 август, 10:44

    Болгарияда чўкаётган қизни қутқармоқчи бўлган ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди 

    Ўзбекистон | 10 август, 09:31

    Ўзбекистонда малакасини оширмоқчи бўлганларга “касб ваучери” берилади

    Ўзбекистон | 10 август, 08:52

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.