«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Наврўз байрами кунларида барча ички рейсларга чегирмалар жорий қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди, деб ёзади ЎзА.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Наврўз байрами муносабати билан 2018 йилнинг 18—22 март кунлари «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК дирекцияси томонидан барча ички рейсларга чегирмалар тизими ишлаб чиқилган.
Унга кўра, 18, 19, 20, 21 ва 22 март кунлари маҳаллий рейсларга қуйидагича чегирмалар тизими амал қилади:
- индивидуал йўловчиларга – 30 фоиз;
- сайёҳлик гуруҳлари, мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабаларига – 40 фоиз;
- 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган фарзандлари бўлган ота-оналарга – 50 фоиз.
Изоҳ (0)