20—23 февраль кунлари ФВВ фавқулодда вазиятларда профилактика бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Дадахонов ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Хуршид Сотиев Жанубий Кореяга хизмат сафари билан ташриф буюрди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Мазкур ташриф Корея ички ишлар ва хавфсизлиги вазирлиги, ҳамда Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг офицерлари Ульсан шаҳрида жойлашган миллий институтнинг табиий офатларни бартараф этиш бошқармаси, Сондо ва Инчхон шаҳарларидаги Smart City обсерваториясида, ички ишлар ва хавфсизлик вазирлиги ҳамда Сеул шаҳрининг фавқулодда вазиятлар миллий маркази ва хавфсизлиги каби нуфузли ташкилотлар фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, ФВВ вакиллари Кореяда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган тадбирларни юқори баҳолади.
Ташриф якунида ички ишлар вазирлиги халқаро хамкорлик департаменти бошлиғи ва Корея республикаси хавфсизлиги билан учрашув ўтказилди. Учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича истиқболли вазифалар белгилаб олинди.
Изоҳ (0)