2018 йил 18 мартда бўлиб ўтадиган Россия президенти сайлови куни Ўзбекистонда 3 та сайлов участкаси фаолият олиб боради. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.
Шу куни соат 8.00 дан 20.00 гача очиқ бўладиган сайлов участкалари қуйидаги манзилларда жойлашган:
Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 83-уй (Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси);
Фарғона шаҳри, Навоий кўчаси, 26-уй (Asia Ferghana меҳмонхонаси);
Бухоро шаҳри, Амбар кўчаси, 55-уй (Asia Bukhara меҳмонхонаси).
Шунингдек, сайлов арафасида қуйидаги шаҳарларда муддатидан аввал овоз бериш ташкил этилади:
3 март куни — Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 5-уй (Zarafshan Grant меҳмонхонаси);
4 март куни — Самарқанд шаҳри, Юсупов кўчаси,5-уй («Зилол Бахт» меҳмонхонаси);
10 март куни — Гулистон шаҳри, Алимов кўчаси,1-уй («Олтин водий» меҳмонхонаси);
11 март куни — Олмалиқ шаҳри, Примқулов шоҳкўчаси, 15-уй («Кимёгар» меҳмонхонаси).
Сайловда Ўзбекистонда яшовчи ёки вақтинча бўлиб турган 18 ёшдан юқори Россия фуқаролари иштирок этиши мумкин. Бунинг учун ушбу мамлакатнинг хорижий паспорти ўзида бўлиши лозим.
Изоҳ (0)