Халқ депутатлари Қоровулбозор туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Туманнинг собиқ ҳокими Камол Камолов бошқа ишга ўтгани муносабати билан шу пайтга қадар «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ҳудудий филиали раиси лавозимида фаолият юритиб келган Акмал Остонов Қоровулбозор тумани ҳокими этиб тайинланди.
Шу куннинг ўзида Жондорда ҳам халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Унда ташкилий масала кўрилди. Жондор тумани ҳокими Барака Толипов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Изоҳ (0)