Apple компанияси 2018 йилнинг охиригача бозорга iPhone смартфонларининг учта янги моделини чиқаришни режалаштирмоқда, деб ёзади «ТАСС». Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ўз манбасига таяниб хабар берган. Барча моделлар iOS 12 операцион тизими ва Siri ёрдамчиси билан жиҳозланади.
Бозорда iPhone X’нинг янги версияси, «олмали» смартфоннинг қандайдир арзон версияси, шунингдек, экранининг ўлчами рекорд даражада бўладиган iPhone пайдо бўлиши кутилмоқда.
Шартли номи D33 бўлган «катта» смартфонга 6,5 дюймли экран ўрнатилади. Бундан ташқари, ушбу модель, шунингдек, янгиланган iPhone X ҳам фойдаланувчиларга таниш бўлган Face ID технологияси билан таъминланади.
Арзон версияда эса А12 процессори ишлатилади. Шунингдек, «катта» iPhone’га иккита симкарта ўрнатиш мумкин бўлиши тахмин этилмоқда.
Изоҳ (0)