Nokia бренди остидаги қурилмаларни ишлаб чиқувчи HMD Global компанияси Mobile World Congress кўргазмасида Nokia 8110 савдосини қайта бошлаши ҳақида эълон қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Корпуси эгик кўринишда ва олд панелида ҳимоя қопқоғи бўлган телефон 1996 йилда чиқарилган эди. Қурилмага шакли туфайли «банан» деб лақаб қўйишди, аммо у «Матрица» фильмида қўлланилганидан кейин катта машҳурликка эришди.
Янгиланган версия икки хил — қора ва сариқ рангда тақдим этилади. Телефон 4G-тармоқларга ва Wi-Fi’га улана олади, унда бир нечта энг оммабоп дастурлар бўлади. Янги Nokia 8110 79 евро нархда сотилади.
Изоҳ (0)