24 февраль куни Тошкент шаҳрининг Сергели тумани «Нўғайқўрғон» маҳалласида ер ости канализация қувурида авария юзага келди. Авария натижасида маҳалла ҳудудидаги тўртта хонадон ҳовлисига қисман оқова сувлари тошиб кирди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Аварияни бартараф этиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат санитар-эпидемиологик назорат маркази ва бошқа коммунал хизматларнинг куч ва воситалари жалб қилинди.
Авария оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)