Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан вилоят адлия бошқармасида «Туризмни ривожлантириш соҳасида адвокатуранинг юридик ёрдам кўрсатишдаги роли» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Бу ҳақда «Зарафшон» нашри хабар бермоқда.
Унда туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар дуч келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари муҳокама этилди.
— Бугунги кунда вилоятда сайёҳларга хизмат кўрсатувчи 163 та субъект бўлиб, улардан 107 таси меҳмонхона ва 56 таси сайёҳлик фирмаси, — дейди Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи О. Ахтамов. — Уларнинг фаолиятида учраётган муаммоларни ҳал этиш жараёнида ҳуқуқий ёрдам беришда адвокатура муҳим ўрин тутади. Шу жиҳатни инобатга олиб, вилоятда фаолият кўрсатаётган адвокатлар сайёҳлик фирмаларига туризм билан боғлиқ масалаларда бир йил бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш ташаббуси билан чиқди.
Давра суҳбатида бу ташаббус қўллаб-қувватланди.
Изоҳ (0)