Ўзбекистон Адлия вазирлиги «Ўзбекистон ногиронлари уюшмаси» нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказди, деб ёзади UzNews.
Уюшманинг асосий мақсад ва вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
- ижтимоий сиёсат ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида уюшма аъзолари ва давлат органлари ўртасида ижтимоий шерикликни ўрнатиш ва уни ривожлантириш;
- ўз ҳуқуқларидан фойдаланишда ногиронлиги бўлган шахслар учун бошқа фуқаролар билан тенг равишда имкониятлар яратиш;
- ногиронларни жамоатчилик фаолиятининг барча соҳаларига тўлиқ жалб этиш;
- БМТнинг «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида»ги конвенциясини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш;
- ногиронлар халқаро ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва уни ривожлантириш.
Изоҳ (0)