Тошкент шаҳрида бир неча йилдан бери олган пулини қайтариб бермай келаётган пенсионер қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
2014 йил 15 октябрь куни пенсионер, 1948 йилда туғилган А. С «Осиё» савдо дўкони олдида таниши, Олмазор тумани, Қорақамиш даҳасида яшовчи хусусий тадбиркордан «Қозоғистондан арзон нархда металл маҳсулотларини бир ой муддатда олиб келиб бераман» деб, 16500 доллар олади. Бироқ бир ой муддат уч йилдан ортиққа чўзилди. У шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборади.
А.С ушланди. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)