• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Етти пир» ҳақида китоб тайёр, энди унга ҳомий керак

    Яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига сафарини азиз-авлиёлар қабрини зиёрат қилишдан бошлади. Сафар давомида Бухоро заминидаги етти буюк авлиё – пирлар ҳақида жуда илиқ ва фойдали фикрларни билдирди. Уларни дунёга танитиш борасида барча чораларни кўриш, улуғ аждодлар муқаддас масканларини олам аҳлига танитиш ҳақида тавсиялар берди. Шунингдек, Президент «Етти пир» ҳақида китоблар ёзиш, уларнинг асарларини таржима қилиш кераклиги ҳақида ҳам куюниб гапирди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Айнан ана шу улуғ алломалар ҳақида илмий асосланган, пишиқ ва пухта китобни нашрга тайёрлаш учун филология фанлари номзоди Сайфиддин Рафиддинов бир қанча изланишлар олиб борган. Яқинда адибнинг бухоролик етти пир тўғрисидаги – «Дунё муршидлари» деб номланган асари тайёр бўлди.

    — Фақат энди ушбу асарни нашр этиш учун мутасадди ёки кўнгилли инсонларнинг ёрдами керак, — дейди ЎзА билан суҳбатда етти буюк авлиё тўғрисида бир йил давомида изланиб китоб ёзган муаллиф Сайфиддин Рафиддинов. – Бу йил мамлакатимизда Абдулхолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллиги ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллиги кенг нишонланади. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мазкур саналарга бағишлаб, Ислом оламининг йирик олиму уламолари иштирокида халқаро анжуман ўтказилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан каминага «Етти пир» ҳақида китоб ёзиш ҳамда уларнинг асарларини таржима қилиш вазифаси топширишган эди.

    Бир йил давомида Хожагон Нақшбандия машойихлари билан боғлиқ бешта китоб тайёрланди. Китоблар Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний Қўмитанинг экспертлар гуруҳи томонидан нашрга тавсия қилинди. Айрим масалаларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти олимлари билан кенгашиб иш тутилди.

    Бешта китобнинг биринчиси, бухоролик етти пир – Абдулхолиқ Ғиждувоний, Хожа Ориф Ревгарий, Маҳмуд Анжир Фағнавий, Али Ромитаний, Муҳаммад Бобо Саммосий, Амир Кулол ва Баҳовуддин Нақшбанд ҳақида бўлиб «Дунё муршидлари» дея номланди. Китобни ёзишда арабий ва форсий манбалардан, етти пирнинг асарларидан, хорижда ва юртимизда нашр этилган манбалардан фойдаланилди.

    Қолган китоблар етти пирнинг асарлари таржимасидир. Улар: Юсуф Ҳамадонийнинг «Рутбат ул-ҳаёт», «Одоби тариқат» ва «Инсон ва коинот ҳақида»ги рисолалари ҳамда илова маълумотлар, Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг «Мақомоти Юсуф Ҳамадоний», «Васиятнома» ҳамда илова маълумотлар; Хожа Ориф Ревгарийнинг «Маҳбуб ул-орифин» рисоласи ва илова маълумотлар; Каминанинг «Хожагон-Нақшбандия тариқати» ҳақидаги росоласини ўз ичига олади.

    Китобларнинг илмийлигини ҳисобга олиб, айримларининг охирига асарнинг қўлёзма матнини ҳам илова қилдик. Бу хорижлик китобхонларнинг фойдаланишлари учун ҳам қўл келади.

    Бўлажак халқаро анжуманга тўёна сифатида энди уларни тезроқ нашр этиш пайидаман.

    Бешак, аввало, китобларни охирига етказишда куч-қувват ва илҳом берган Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсин! Тилагим – ушбу китоблар тезроқ, бехато ва сифатли нашр этилса. Бухоро вилояти ҳокимияти ёки бошқа нуфузли ташкилотлар мазкур китобларга ҳомийлик қилса, яхши бўларди.

    Президентимиз ёшларимизнинг илми ва ахлоқи, келажаги хусусида куйиниб гапиряпти. Фарзанд тарбиясида китобларнинг ўрни нечоғлик муҳим эканини бот-бот такрорламоқда.

    Машойихларимиз ҳақидаги ушбу китоблар, уларнинг асарлари ёшларимизни илму маърифатга, одоб-ахлоқ, ота-она ва устозларни ҳурмат қилишга, динимиз ва эътиқодимизни қадрлашга, элу юрт, жонажон Ватанни севишга, тарғиб ва ташвиқ қилиши билан ҳам эътиборга молик, деб ҳисоблаймиз.

    25.02.2018, 14:14   Изоҳ (0)   31378
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Кувайт амирини Мустақиллик куни билан қутлади

    25.02.2018, 13:31

    Ўзбекистонда 22 та янги олтин кони ўзлаштирилади

    25.02.2018, 13:26

    Грузия Ўзбекистонга виночилик ва вино маҳсулотлари экспортини ривожлантиришда ёрдам беради

    25.02.2018, 12:01

    Ҳамза – янги ўзбек адабиёти асосчиларидан бирими?

    25.02.2018, 11:41

    Фарғонада Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссия мажлиси бўлиб ўтди

    25.02.2018, 11:01

    Ғиждувонлик Юлдуз Усмонованинг тилла тақинчоқларини ўмариб кетишди

    25.02.2018, 09:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.