Венесуэла электр энергетикаси вазири Луис Мотта Домингеснинг айтишича, Яракуй штатида жойлашган подстанциядаги конденсаторнинг портлаши оқибатида саккизта штатга электр энергиясини узатиш тўхтаб қолган. Бу ҳақда Globovision’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Вазирнинг сўзларига кўра, 17 соат олиб борилган ишлар натижасида уларнинг еттитасига узатиладиган электр таъминоти қайта тикланган. Луис Моттанинг таъкидлашича, содир бўлган ҳодиса «террорчиларнинг келажакдаги президентлик сайловларига ва дунёни беқарорлаштириш йўлидаги режаси ҳисобланади».
Эслатиб ўтамиз, Венесуэлада президентлик сайловлари 2018 йилнинг апрелида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)