Мексика миллий автоном университетида (UNAM) содир бўлган отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда El Pais’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Маълумотларга кўра, университет қўриқлаш хизмати жароҳат олганларни аниқлаб, тиббиёт ходимларини ёрдамга чақирган. Улар тезда шифохонага етказилган, бироқ олинган тан жароҳати сабабли вафот этган.
Айни вақтда тергов ишлари олиб борилмоқда. Дастлабки тахминларга кўра, нохуш ҳодиса гивоҳвандлик моддаларига алоқаси бор жиноий гуруҳ ўртасида юзага келган келишмовчилик сабаб содир бўлган. Ҳалок бўлганлар университет талабаси ёки ходими эмаслиги аниқланди.
Изоҳ (0)