Евроиттифоқ Беларусга қарши чекловчи чораларни яна бир йил — 2019 йил 28 февралгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
Гап қурол эмбаргоси, давлат қатағонларини амалга ошириш учун воситалар, мухолифатчилар бедарак йўқолишига алоқадор кишилар активлари музлатиши ва Европага ташрифи чекланиши ҳақида кетмоқда.
Евроиттифоқ илк бор 2004 йилда Беларусга қарши санкциялар жорий этганди. 2016 йил февралида уларнинг аксарияти бекор қилинди.
Изоҳ (0)