Маҳаллий радикал ташкилот вакиллари 23 февраль, жума куни тонгда Япониядаги Шимолий Корея фуқаролари ассоциацияси биноси дарвозасига қарата ўқ узди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Kyodo агентлигига кўра, улар ташкилот биносига яқинлашиб, дарвозага қарата бир неча ўқ узди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади.
Икки эркак бинони қўриқлаётган полиция ходимлари томонидан ноқонуний қурол сақлашда гумон қилиниб, қўлга олинди.
Маълумот учун, Япониядаги Шимолий Корея фуқаролари ассоциацияси икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар бўлмагани сабабли деярли КХДР элчихонаси вазифасини бажаради.
Изоҳ (0)