• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бўлганни «бўлмади» дейиш иллати ҳақида

    Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати 24 февраль куни идоранинг 2000—2015 йиллардаги раҳбари Рашиджон Қодировга нисбатан жиноий иш очилгани ҳақида баёнот берди. Баёнотда иш қачон очилгани маълум қилинмаган, бироқ Рашиджон Қодировнинг ўзи 23 февраль куни ушлангани айтилган. Ваҳоланки, бир кун аввал — 23 февраль куни Бош прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими собиқ бош прокурорга нисбатан жиноий иш очилгани ҳақидаги хабарларни рад этганди. Қодировнинг ушлангани ҳақидаги миш-мишлар эса 22 февралдаёқ тарқалиб улгурганди.

    Мамлакатимиз жамоатчилиги, аниқроқ айтадиган бўлсак, сизу биз каби интернет фойдаланувчилари давлат ташкилотларининг, амал эгаларининг бундай — бўлган воқеани «бўлмади» деб, вазиятдан чиқишга беўхшов уриниши ва охир-оқибат мулзам бўлиб қолишига биринчи марта гувоҳ бўлаётгани йўқ. Биргина 5 минг, 10 минг ва 50 минг сўмлик миллий банкноталарнинг муомалага чиқарилиши билан боғлиқ ғаройиб тарихнинг ўзиёқ аслида ҳамма учун, энг асосийси, давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари ва матбуот хизматлари учун жамоатчилик билан алоқалар бўйича текин ва тенгсиз сабоқ бўлиши лозим. Эди. Бироқ, энди «Рашиджон Қодировнинг ушланиши тарихи» деб атаса бўладиган жорий воқелик сабоқ учун ҳали камида икки-уч қовун пишиғи борлигини исботлади, шекилли.

    Мавзуга доир: 5 минг, 10 минг ва 50 минг сўмлик купюраларнинг ғаройиб тарихи

    Ҳозир бировга нима қилиш кераклигини ўргатадиган замон эмас, ҳа. Лекин ўнг қўлнинг имзоси турган қарорлардан чап қўл бехабар қолаётганини, пастки қаватдагиларнинг хатосидан юқори қаватдагиларнинг хулоса чиқармаётганини кўриб, бирор ўзгариш бўлишига кўп умид қилмасанг-да, жим туришни ўзига айб санаркан киши. Қарасанг панд-насиҳатга ҳам ўхшаб кўринадиган бу гаплар аниқ бир ташкилот, конкрет бир идорага қаратилмаган — муаммо (агар буни муаммо деб атаб бўлса) деярли ҳар ерда қарийб бир хил, шунинг учун — фикрлар ҳам умумга.

    Мана шу — ўз вақтида катта қудрат эгаси бўлган бир кишининг қўлга олиниши билан боғлиқ ҳодисани олайлик. Аввало, бу — катта ҳодиса. Масалан, Аҳмадбойнинг қўлга олиниши ҳам худди шундай миқёсдаги воқеа эди. Катта ҳодисаларнинг рўй беришида кўпчилик иштирок этади. Уларнинг бири бўлмаса бошқаси ё билмай, ё қасддан маълумотларни чала-чулпа ошкор этиши мумкин. Аҳмадбой билан боғлиқ ҳолатда биров кейинчалик рад этишга мажбур қиладиган маълумотни сиздиришга улгурмаган — давлат органлари олдиндан ўйланган режа асосида шу қадар аниқ ва пухта ишлаганки, у қўлга олиниши билан ортиқча миш-мишга ўрин қолдирмайдиган ахборот жамоатчиликка тақдим этилган.

    Рашиджон Қодиров билан ундай бўлмади — 22 февраль куни «душман овозлари» унга нисбатан иш очилгани, у қўлга олингани ҳақида хабар тарқатди. 23 февраль куни бу масалага аниқлик киритишга уринган Ўзбекистон нашрларига «бўлмаган гап, ака» дегандек жавоб қайтарилди. 24 февралда эса «душман овозлари» икки кун аввал тарқатган хабар ростлиги тан олинди. Бош прокуратура баёнотида «фалон хорижий ОАВда икки кун аввал эълон қилинган хабар рост эди» деб ёзилмаган, албатта. Лекин идоранинг қуруқ расмий тилда ёзилган сўнгги баёноти ҳозирги замон ўзбек тилига шундай таржима қилинади.

    Ваҳоланки, ҳаммаси худди Аҳмадбойнинг иши каби жуда оддий бўлиши ҳам мумкин эди — жиноий иш очилган куни иш очилгани ҳақида, гумонланувчи қўлга олинган куни эса у қўлга олингани ҳақида 24 февралдаги каби қисқа ахборот берилса кифоя. Жуда бўлмаса, агар ростини айтиш имкони (журъати) бўлмаса, барча миш-мишларни рад этувчи ё тасдиқловчи расмий ахборот эълон қилингунига қадар, инглизчасига «No comment» деб турган маъқул — бу миш-миш болалашини жим кузатиш билан тенг ва, ҳар ҳолда, аллақачон юз берган, одамлар билиб бўлган ҳодисани «бўлмаган» деб рад этишдан, ёлғончига айланишдан ва «Ўзбекистон ҳақида мунтазам равишда нохолис ахборот тарқатувчи»ларга бўлган ишончни оширишдан кўра яхшироқ.

    Мавзуга доир:Қамчиқдаги темирйўл ҳалокати ҳақида сукут сақлангани борасида; Умид Аҳмаджонов «Пахтакор»га бош директор этиб тайинланганини рад этган, сўнг бу рост бўлиб чиққан; Бензин нархи атрофидаги шов-шувлар (нархлар ошган); GM Uzbekistan автомобиллари нархи атрофидаги шов-шувлар (нархлар ошган).

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    24.02.2018, 15:13   Изоҳ (0)   77359
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мухлислар томонидан ортиқча баҳоланган 7 турк қаҳрамони 

    Кино | 12 август, 20:25

    Кавказдаги “катта ўйин”нинг янги саҳифаси. Зангазур коридори устидаги геосиёсий рақобат

    Дунё | 12 август, 20:12

    Европа Украинага АҚШдан кўра кўпроқ ҳарбий ёрдам берди

    Дунё | 12 август, 19:55

    Нега кўпчилик смартфондан кўра тугмачали телефонни афзал кўрмоқда?

    Лайфстайл | 12 август, 19:40

    Президент Бухородаги 5 мингта хонадонда арзон иссиқхоналар қуриш вазифасини қўйди

    Ўзбекистон | 12 август, 19:30

    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

    Реклама | 12 август, 18:00

    Келажакда Сомон йўли Andromeda галактикаси билан тўқнашиши мумкин — тадқиқот

    Дунё | 12 август, 19:25

    “Овоз” огоҳлантирилди: лойиҳада Шерали Жўраев қўшиғи бўйича муаллифлик ҳуқуқи бузилган

    Ўзбекистон | 12 август, 19:13

    Аргентинада Нетаньяхуни мамлакатга келган тақдирда ҳибсга олиш сўралмоқда

    Дунё | 12 август, 19:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.