Туркия Қуролли кучлари Бош штаби 23 февраль куни Суриянинг Африн минтақасидаги «Зайтун новдаси» операцияси давомида яна 44 нафар террорчи йўқ қилинганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳарбий бошқарма баёнотига кўра, ўлдирилган террорчиларнинг умумий сони 1873 нафарга етган.
«Қуролли кучлар Афринда ‘Зайтун новдаси’ операцияси доирасида ‘Халқ ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлари’, Курдистон ишчи партияси, ‘Демократик иттифоқ’ партияси ва ИШИД экстремистик гуруҳи отрядларидан 1 873 нафар террорчини йўқ қилди», — дейилади хабарда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)