АҚШнинг Миссури штати губернатори Эрик Грейтенс шахсий ҳаёт дахлсизлиги бузилишида айблов илгари сурилганидан сўнг қўлга олинди. Бу ҳақда Сент-Луис прокурори Кимберли Гарденер маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Тҳе St. Louis Post-Dispatch нашрига кўра, январь ойида матбуотда Грейтенс жазманига ўрталаридаги муносабатлар ҳақида сўз очган тақдирда унинг обрўсизлантирувчи фотоларидан фойдаланиш билан таҳдид қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганидан сўнг губернаторга нисбатан айблов илгари сурилди.
Губернатор никоҳсиз алоқани тан олган, бироқ таҳдид бўлганини инкор этган.
Грейтенс 2016 йил ноябрида губернатор этиб сайланганди. Штат қонунчилик йиғини аъзолари уни истеъфо беришга чақирди.
Изоҳ (0)