24 февраль куни Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация Фарғона шаҳрига ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳукумат аъзолари, етакчи иқтисодий тузилмалар раҳбарларидан иборат делегация Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.
Изоҳ (0)