23 февралнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Тошкентда метрони портлатиш билан таҳдид қилишди. «Агар турмуш ўртоғим фарзандимни 20 дақиқа ичида олиб келиб бермаса, метрода портлаш содир бўлади».
2. Ўзбекистон собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлар рад этилди. Қодиров 2000—2015 йилларда бош прокурор лавозимида иш олиб борган.
3. Ўзбекистон—Тожикистон чегарасидаги қатор ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланади. Шунингдек, Самарқанд вилояти, Ургут туманидаги Жартепа аҳоли пункти ҳудудида чегара пости ташкил этилади.
4. Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди. 2017 йилда институтда беш нафар оғир қон касаллиги билан хасталанган беморга шу йўналишда тиббий ёрдам кўрсатилди.
5. Тошкент вилояти автомобиль йўлларида фото ва видео қайд этиш тизими ишга тушди. Хабар беришларича, ушбу тизим ёрдамида бир суткада жами 1051 та қоидабузарлик аниқланди.
Бонусига: Ўзбекистон телевидениесида намойиши охирига етмай тўхтатилган сериаллар. «Севги изтироби»дан «Маҳобҳорат»гача!
Изоҳ (0)